Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Отаси ва фарзандини пичоқлаган шахс қамоққа олинди

Отаси ва фарзандини пичоқлаган шахс қамоққа олинди

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ

2022 йил 13 июн куни эрталаб 6:00 ларда Кўкдала тумани, «Бахт» МФЙда яшовчи П.Ж. спиртли ичимлик таъсирида, маст ҳолатда ўзининг яшаш уйида жанжал кўтарган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра,  жанжал давомида П.Ж. отаси С.М. ва фарзандига пичоқ билан ташланиб, уларга тан жароҳати етказган. Шундан сўнг П.Ж. отасини амакисининг уйига қадар қувиб бориб, у билан яна жанжаллашмоқчи бўлганида амакисининг фарзандлари уни тўхтатиб қолган.

Дастлабки суриштирувда, 32 ёшли эркакнинг мунтазам спиртли ичимлик истеъмол қилишга муккасидан кетгани ва маст бўлганида уйдагилари билан доимий тарзда жанжаллашиб келгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Кўкдала тумани прокуратураси томонидан П.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 25 ҳамда 97-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг