Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарё ҳокими депутат бўлди

Қашқадарё ҳокими депутат бўлди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

2022 йил 15 май куни бўлиб ўтган сайловда 53-Қутчи сайлов округидан номзод Азимов Мурод Бердиалиевич Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига депутат этиб сайланди.

Бу ҳақида Қашқадарё вилоят сайлов комиссиясининг жорий йил 16-май куни қабул қилинган «Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида»ги қарорида маълум қилинди.

Қашқадарёнинг амалдаги ҳокими Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси саналади. 

Эслатиб ўтамиз, Мурод Азимов шу йилнинг апрел ойида Қашқадарёга ҳоким сифатида тасдиқланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг