Муроджон Азимов сенат аъзоси бўлди
Қашқадарё вилояти театри биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Қўшма мажлис кун тартибига битта – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига вилоятдан бўшаб қолган ўрин учун Сенат аъзосини сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.
Унга кўра, вилоят ҳокими Муроджон Азимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.
Мажлисда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев иштирок этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter