Қашқадарё ҳайдовчилари қонунга қарши чиқишмоқда
Қарши шаҳрида кўплаб ҳайдовчилар ўзи билмаган ҳолда катта жаримага тушган ва бу масалани ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги биносига тўпланишган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга ишонилса, улар хавфсизлик камарини тақмай ҳаракатлангани учун ёзилган жаримадан норози ва буни бекор қилиш ҳаракатига тушишган. Аммо қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди, деган нақл бор.
Қашқадарёлик блогерларнинг аниқлик киритишича, Ислом Каримов кўчасининг «Соҳил бўйи» қисмида камера ўрнатилган бўлиб, мазкур камера 2022 йилнинг 1 май кунидан бошлаб хавфсизлик камарини тақмай ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни қайд этган.
Йўл ҳаракати қоидалари ҳақидаги қонуннинг янги таҳририга кўра, 2022 йил 1 майдан чорраҳалардаги кузатув камералари камар тақмаганлик ва телефонда гаплашганлик учун жарималар ёзишни бошлаган.
Эсингизда бўлса, Xabar.uz таҳририяти йўловчиларнинг камар тақиши масаласига тўхталиб, камар тақмаганда ким жазоланиши — ҳайдовчими ёки йўловчи, деган масалани кўтариб чиққанди. Кейинроқ йўловчининг ўзи айбдор бўлиши ҳақида расмий изоҳ берилган ва жарима миқдори ҳам айтилганди: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисми, яъни ҳозирги кунда бу 135 минг сўм.
Аммо кейинроқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда олд ўриндиқда ўтирган йўловчи хавфсизлик камари тақмагани учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқлиги айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter