Қаршидаги қотиллик тафсилотлари маълум қилинди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи эркак 17 июль куни қайнсинглисини уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилганди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳодича тафсилотларини маълум қилди.
Қайд этилишича, Қарши туманидаги «Кожор» МФЙда яшовчи, вилоят асаб-руҳий касалликлар шифохонасида диспансер ҳисобида турувчи руҳий касал М.П. соат тахминан 07:15 да Қарши шаҳри «Каманди» МФЙда яшовчи қайнсинглиси Р.Д.нинг яшаш хонадонига яширинча тарзда кирган.
Ундан оиласининг шахсий ишларига нега аралашаётганини сўраб, ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда М.П. ҳовлида турган офтоба билан қариндоши Р.Д. бошининг орқасига ўта шафқатсизларча уч маротаба уриб, унга ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган. Ҳушсиз ҳолатга келиб, олган тан жароҳати туфайли аёл вафот этган, унинг уч нафар боласи бўлган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳри прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи М.П. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter