Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршидаги нохуш ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

Қаршидаги нохуш ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат бўйича ЙҲХББ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 12:05 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчасида жойлашган «Гулчеҳра» гўзаллик салони рўпарасида ҳайдовчи Ж.Ш. «Lacetti» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Ш.Х.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда Ш.Х. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг