Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими яна қамоққа олинди
Қарши шаҳрининг уй қамоғидаги собиқ ҳокими Жамшид Фозилов қамоққа олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар бермоқда.
Вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 22.10.2022 йилдаги ажримига асосан, Қарши шаҳар судининг собиқ ҳоким Ж.Фозиловга нисбатан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажрими бекор қилиниб, қамоққа олиш тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилди.
Муқаддам Қарши шаҳар судининг ажримига кўра, ЖПКнинг 242-2-моддасига асосан вилоят прокуратураси томонидан Ж.Фозиловга нисбатан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилган ва уй қамоғи эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажримига нисбатан Қарши шаҳар прокурори томонидан вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига апелляция тартибида протест келтирилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Вилоят прокурори томонидан Қарши шаҳар собиқ ҳокими Ж.Фозилов ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши алоҳида назоратга олинган бўлиб, тергов натижалари юзасидан маълумот берилади, дейилади прокуратура хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter