Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарийб 70 йиллик «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси тугатилди

Қарийб 70 йиллик «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси тугатилди

2023 йил 22 декабр куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев «Жадид»  газетасини таъсис этиш ғоясини қўллаб-қувватлаган ва ушбу нашрни 2024 йилнинг биринчи кунида чоп этиш таклифини илгари сурган эди.

Мазкур газета 1956 йил 4 январда «Ўзбекистон маданияти» номи билан чоп қилиниб, 1981 йилдан то 2023 йилнинг сўнгига қадар «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» номини олган газета негизида ташкил қилинган.

«Жадид»  газетасининг илк сони лотин ва кирилл алифболарида (жами 17 156 нусхада), Ўзбекистон халқ шоири, газета бош муҳаррири Иқбол Мирзонинг «Муҳаррир минбари» рукни остидаги «Бирлашмоқ даври» сарлавҳали бош мақоласи билан нашрдан чиқди.

Газета саҳифаларида, шунингдек, маърифатпарвар жадидларнинг миллатни ислоҳ этишга оид ғоялари, «Манбалар», «Тамаддун», «Ойина», «Боқий мерос», «Давр руҳи», «Мерос», «Мозий сабоғи», «Фикр майдони»  каби рукнлар остида  таниқли адабиётшунослар,  ёзувчилар, публицистлар,  олимлар, тарихчиларнинг илмий-оммабоп  мақолалари жой олган.

Газета Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди таъсисчилигида чоп этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг аввалида «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси Бош муҳаррири лавозимига Ҳумоюн Акбаров тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг