Қарийб 2 тонна ёғ олиб бераман деб алдаган фирибгар фош бўлди
Чироқчи тумани Кўкдала қишлоғида яшовчи П.Т. 2021 йил 10 апрель куни таниши, Қарши шаҳар «Шоҳбекат» маҳалласида яшовчи М.А. унга Тошкент шаҳридан жами 1832 литр ёғ маҳсулотини 1 ҳафтада олиб келиб бериш эвазига жами 35.000.000 сўм пулларни олиб, ҳозирга қадар ёғ маҳсулотларини олиб келиб бермасдан, алдаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ ТБ томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter