«Қариялар мамлакати». Японияда кексалар сони рекорд даражага етди
Японияда 65 ёшдан ошган қариялар сони биринчи марта 36,4 миллион кишига етди — бу аҳоли сонининг 29,1 фоизини ташкил этувчи рекорд кўрсаткичдир. Ушбу статистикани мамлакат умуммиллий ишлар вазирлиги эълон қилган.
Кексаларни қадрлаш куни сифатида душанба дам олиш куни сифатида белгиланган.
Кексалар улуши бўйича Япония дунёда биринчи ўринда туради. Йил давомида қариялар сони 220 минг кишига кўпайган.
Мамлакатнинг эркак аҳолиси орасида қариялар 26 фоизни ташкил қилади. Японияда кекса аёлларнинг улуши доимий равишда мамлакат аҳолисининг учдан бирига яқинлашмоқда — 32 фоиз.
Нафақага чиққанидан сўнг ҳам ўз иш фаолиятини давом эттираётганлар сони ҳам максимал даражага етган — 9 миллиондан ошган бўлиб, бу 17 йил давомида ушбу тоифадаги йиллик ўсиш фонида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Нафақахўрлар орасида 25,1 фоизи ўз ишини давом эттирмоқда, бу ҳам охирги 9 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter