Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қани маданият, қани хизмат этикаси?»

«Қани маданият, қани хизмат этикаси?»

Раҳмат Маматов

— Яқинда ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлди, ходим ўзи тезлик билан келаяпти, яна пешгирлик қилаяпти. Бир оддий фуқаро, майли мактаб директори экан, унга танбеҳ бермоқчи бўлса, у ўзини кўрсатаяпти. Қани маданият, қани хизмат этикаси? Ички ишлар ходими касб этикасининг энг чўққисида туриш керакмасми? — Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, учинчи сектор раҳбари Раҳмат Маматов иштирокида Нурободда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда шу ҳақда сўз борди.

— Ҳар бир туманда ўтказилган текширув натижасида ходимлар эгаллаб турган лавозимидан олинаяпти, ички ишлар тизимидан кетказилаяпти, — деди Раҳмат Маматов.  — Жорий йилнинг саккиз ой давомида Нуробод туманини хавфсиз ва жиноятларсиз ҳудудга айлантириш мақсадида мутасаддилар томонидан аниқ режалар ишлаб чиқилмаган, содир этилган жиноятларнинг айримлари фош этилмаган, иш ҳужжатлари юритилиши қониқарли эмас.

Муҳокама доирасида йўл улов ҳодисалари кўпайгани, бу ҳодисаларни камайтириш учун аниқ режа ва дастурлар ишлаб чиқилишига алоҳида урғу берилди. Вазифасига совуққонлик билан қараган ходимлар эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. Фаолияти давомида камчиликларга йўл қўйган Нуробод туман ички ишлар масъул раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилиб, айрим ходимларга интизомий жазо қўлланилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг