Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегарадош ва хорижий давлат фуқаролари қанча миқдордаги товарларни божсиз олиб кириши мумкин?

Чегарадош ва хорижий давлат фуқаролари қанча миқдордаги товарларни божсиз олиб кириши мумкин?

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Чегара орқали ўтувчи йўловчи поездлари темир йўл станцияларида қонун ҳужжатлари талаблари билан белгиланган вақт оралиғида (2 соат мобайнида) тўхтатилади. Бу вақт ичида божхона органлари йўловчилар ва уларнинг юклари божхона назоратидан ўтказилади.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ божхона назоратидан ўтишда Ўзбекистонга чегарадош давлатлардан келаётган фуқаролар 10 АҚШ доллар миқдорида, қўшни бўлмаган давлатлардан келаётган фуқаролар эса 1000 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришлари мумкин.

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаевнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда божхона органлари томонидан барча давлатлардан кириб келаётган фуқароларга, улар томонидан нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган товарларга яхлит тартибда 1000 АҚШ доллари миқдорида божхона тўловларидан имтиёз қўллаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, амалиётга жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг