Қамоқхоналарда 34 минг нафарга яқин шахслар овоз берадилар
Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда ҳудудларда бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларининг хавфсиз ўтиши, қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида ташкил қилинган сайлов участкалари ҳақида маълумот берилди.
Қайд этиш лозимки, жорий йилда қонунчиликка киритилган ўзгаришларга асосан, аввалги сайловлардан фарқли равишда, жазони ижро этиш муассасаларида илк бор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этгани учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам бу йилги сайловда иштирок этмоқда.
Вазир ўринбосарига кўра, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган 33 753 нафар шахс сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга. Уларнинг мазкур қонуний ҳуқуқини таъминлаш учун Марказий сайлов комиссияси билан келишилган ҳолда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида жами 48 та сайлов участкаси ташкил этилган. Ҳар бир маҳкумнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқи тўлиқ таъминланган.
Шунингдек, сайловолди кампанияси пайтида қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар билан номзодларнинг ишончли вакиллари жами 272 та тадбирлар ташкил қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter