«Қамчиқ»даги йирик авария ҳақида расмий маълумот берилди
Кеча, 10 сентябр куни тунги соат 22:46 да «Тошкент-Ўш» халқаро автомобил йўли 247-километрининг «Қамчиқ» довони қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган «Исузу» русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бир нечта автомобилларга урилиб ЙТҲ содир этган.
Тўқнашув натижасида айрим автомобиллар ёниб кетган.
Ҳодиса оқибатида воқеа жойида 3 киши ҳалок бўлган, 5-7 киши жароҳатланган.
Зудлик билан ҳодиса жойига ФВВининг «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасидан 2 та экипаж ва 1 та автоэвакуатор етиб борган ҳамда ёнаётган машиналар соат 23:50 да ўчирилган.
Шунингдек, қутқарувчилар томонидан воқеа жойида жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
Орадан оз вақт ўтиб шифохонада яна 1 нафар фуқаро вафот этган.
«Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун очилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter