«Қамчиқ»да қор ва тош-тупроқ массаси ўпирилиши содир бўлди (фото)
Бугун, 12 март куни соат 7:30 ларда А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 229,8 км ҳудудида, автомобил йўлидан 80-100 метр узоқликда тоғ ёнбағирликларидан 300 минг метр/куб ҳажмда қор кўчкиси содир бўлиб, қор массалари «Қамчиқсой» ўзанига тушган.
Шунингдек, «Тошкент-Водий» автомобил йўлининг 6 та жойида тош-тупроқ массаси ўпирилиши содир бўлиб, йўл четдаги ҳандаққа (кюветга) тушган.
Бундан ташқари номустаҳкам тош массалари автомобил йўлининг 251,7 км, 260 км оралиқларида автомобил йўлига тушиши мумкин бўлган ҳудудлар аниқланган.
Ҳозирда хавфли ҳудудларда тош массаларини мажбурий тушириш бўйича «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси, «Қамчиқавтойўл» ҳамда Йўл-ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда тадбирлар амалга оширилмоқда.
Довон йўлида содир бўлган геологик ва гидрометеорологик ҳодисалар натижасида жабрланган ва жароҳат олганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter