Қамчиқ довонида қор кўчкиси содир бўлди
Бугун ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонидаги қор кўчкиси ҳақида маълумотлар тарқалди. ФВВ хабарга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, ҳодиса кеча, 15 феврал куни соат 22:40 да Тошкент–Ўш халқаро автомобил йўлининг 238-километри, яъни Қамчиқ довонига тўғри келадиган қисмида содир бўлган. Қор кўчкиси ҳажми — 1300 куб метр. Қор массасининг бир қисми йўлга тушган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари тезда йўлни қордан тозалашди, дейилади муносабатда.
Қор кўчкиси хавфи туфайли кеча соат 22:30 дан Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter