Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида «DAF» юк автомобили «DAMAS» билан тўқнашиб кетди

«Қамчиқ» довонида «DAF» юк автомобили «DAMAS» билан тўқнашиб кетди

Бугун, 22 апрель куни «Қамчиқ» довонида юк автомобили бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги тўсиққа урилган ва шу йўналишдаги «DAMAS» автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда ФВВ вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 22 апрель куни соат 06:22 ларда А-373 халқаро автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмидан ўтган 269,4 километрида «DAF» русумли юк автомобили «Тошкент-водий» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ўрта темир тўсиққа урилган ва шу ҳаракат йўналишидаги «DAMAS» русумли автомашина юк машинасидан қочиш оқибатида ҳандаққа тушиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва вазият оқибатларини бартараф этмоқда.

Ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва 2 нафар «DAMAS» автомобилидаги йўловчилар тан жароҳати олиб, Поп туман марказий шифохонасига юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг