Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида 13 автомобил иштирокида ЙТҲлар содир бўлди

«Қамчиқ» довонида 13 автомобил иштирокида ЙТҲлар содир бўлди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

13 декабрь куни соат 19:00 дан 14 декабрь куни соат 9:00 га қадар «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 258, 259 ва 265 км ҳудудларида жами 3 та ҳолатда 13 та  автотранспорт воситалари сабаб ЙТҲлар содир бўлган.

Бунга музлама йўлларда бошқарувни йўқотиш сабаб бўлган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

ФВВ хабарига кўра, воқеа жойига ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари зудлик билан етиб бориб, ЙТҲ оқибатларини бартараф этдилар.

Юзага келган вазиятлар оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг