Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қалбаки пул ясаганлар Янгийўл бозорида қўлга тушди

Қалбаки пул ясаганлар Янгийўл бозорида қўлга тушди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Янгийўл шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, кўп миқдордаги қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган бир гуруҳ шахс далилий ашёлар билан ушланди.

ИИББ ахборот хизмати хабар беришича, бундан бир неча кун олдин Чирчиқ шаҳрида яшовчи 31 ёшли фуқаро (A.U) 37 ёшли аёли (K.K) билан бирга уч нафар танишлари (бир нафар аёл ва икки эркак)ни жалб қилган ҳолда бир гуруҳ бўлиб, Бўстонлиқ туманида жойлашган дала ҳовлиларнинг бирини ижарага олган ва у ерда 100 ва 200 минг сўмлик Ўзбекистон Республикаси миллий валютасини қалбаки усулда тайёрлаган.

Орадан бироз вақт ўтиб, ушбу купюраларни муомалага киритиш мақсадида Янгийўл шаҳар марказий бозорига келган ушбу шахслар (тадбиркорлар хабари асосида) ички ишлар бўлими ходимлари томонидан гумонланувчи тариқасида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида улардан жами қиймати 26 млн 200 минг сўмга тенг бўлган 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки купюралар ва рангли принтер далилий ашё сифатида олинган (қалбаки пулларга нисбатан экспертиза тайинланган).

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг