Қалбаки доллар «учиб келди»
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Истанбул–Олма-ота–Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган йўловчилардан бири фуқаро К.У.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.
Натижада, юк сумкаларидаги сочиқлар орасида 5000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталар борлиги аниқланди.
Аммо мазкур валюталарнинг ҳақиқийлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотди. Ўтказилган текширувлар давомида купюраларнинг барчаси қалбаки бўлиб чиқди. Энг қизиғи шундаки, купюраларнинг аксариятида серия рақамлари ҳам бир хил эди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, валюталарни қабул қилмоқчи бўлган шахснинг автомашинаси кўздан кечирилганда, автомашинада яна сохта 5000 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter