Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаҳрамонмарашда яна зилзила содир бўлди

Қаҳрамонмарашда яна зилзила содир бўлди

Фото: Azerbaycan 24

Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳри Пазаржик туманида магнитудаси 5 баллга тенг зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) баёнот берди.

Ҳодиса оқибатлари ҳақида хабарлар келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита кучли зилзила содир бўлганди. «Аср фалокати» дея таърифланган табиий офат оқибатида биргина Қаҳрамонмарашнинг ўзида қурбонлар сони 12 500 нафарни ташкил қилган, шаҳарда яшовчи 1,17 миллион аҳолининг 25 фоизи бир кунда уй-жойидан айрилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг