Қадимги майялар цивилизациясига доир сир фош этилди
Американинг Техас университети олимлари майялар цивилизацияси атроф-муҳитга қандай таъсир кўрсатганини аниқлашди. Илмий тадқиқот натижалари «Phys.org» пресс-релизида чоп этилган.
Маълум бўлишича, қадимги цивилизация вакиллари ботқоқликларда улкан мажмуаларни барпо этишган. Натижада атмосферага карбонат ангидрид газининг чиқиши ортган.
Мутахассислар махсус асбоб-ускуна — лидарлардан фойдаланишган. Улар ёруғлик манбаи, жумладан, лазер ёрдамида жойни тасвирга олиш имконини беради. Қарийб 250 квадрат километр масофани тасвирга олишган. Маълум бўлишича, ҳозир қалин ўт-ўланлар босиб ётган жойлар бир пайтлар суғориш учун мўлжалланган канал ва майдонлар бўлган. Афтидан, майялар атроф-муҳит шароитининг ёмон томонга ўзгаришига шу тариқа мослашишга уринишган кўринади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter