Қачон қаҳва ичмаган маъқул? Шифокор тавсияси
Россиялик шифокор Андрей Тяжельников шамоллашлар мавсумида қаҳва ичмасликни маслаҳат беради, деб ёзади «Москва» агентлиги.
Ҳаддан ташқари кўп қаҳва ичиш организм сувсизланишига олиб келиши, бу эса ўз навбатида иммунитетни тушириши ва грипп ёки ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш хавфини ошириши мумкин.
Куз фаслида қуюқ чойни ҳам ичмаган маъқул. Унинг ўрнига морс, гиёҳлар дамламаси ва оддий сув ичишни маслаҳат беради шифокор.
Тяжельников, шунингдек, янги сиқилган шарбатлар ичишни, сархил мева-сабзавотларни ейишни тавсия этади. Шифокорнинг таъкидлашича, стресс ва уйқуга тўймаслик ҳам организмни заифлаштиради. Гриппга қарши энг яхши ҳимоя вакцинация деб ҳисоблайди тиббиёт ходими.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter