Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қабристондаги савдога чек қўйилди

Қабристондаги савдога чек қўйилди

Фото: «ИИВ»

2020 йилнинг 16 июль куни Термиз шаҳридаги қабристонларнинг бирида гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.

Ўша куни тахминан соат 18:30 да Термиз шаҳрининг «А.Жомий» маҳалласида яшовчи А.Ш. шаҳар ҳудудидаги қабристонларнинг бирида мижозга гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган. «Гашиш» гиёҳвандлик моддасининг соф вазни 0,49 грамм чиққан. Уни 500 000 (беш юз минг) сўмга пулламоқчи бўлган. Пул ва гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

17 июль куни А.Ш.га  нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг