Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путиннинг туғилган кунига МДҲ давлатлари раҳбарлари боради

Путиннинг туғилган кунига МДҲ давлатлари раҳбарлари боради

Фото: БелТА

Владимир Путин 7 октябр — 70 ёшга тўладиган куни ўзи туғилиб-ўсган Петербургда ишлаб, МДҲ мамлакатлари раҳбарлари билан учрашади, деб баёнот берди унинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

«Эртага президент Санкт-Петербургда ишлайди. Қатор халқаро қўнғироқлар белгиланган. Шунингдек, куннинг ўртасида президентнинг МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари билан норасмий учрашуви режалаштирилган», — деди Песков.

Таъкидланишича, бу келгуси ҳафтага режалаштирилган Остона мезбонлик қиладиган МДҲ саммити — Давлат раҳбарлари кенгаши олдидан жуда муҳим тадбирдир.

Песков қўшимча қилишича, Путин Мисрда ноябрда ўтказиладиган БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича ҳадли конвенциясига бағишланган конференцияда қатнашмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг