Путиннинг собиқ ошпази бош кўтаргани айтилмоқда
Кеча, 23 июнь куни Евгений Пригожин чиқиш қилиб, Мудофаа вазирлигини «Вагнер» ҳарбийларининг орқа лагерларига ракета ҳужумида айблади ва «бу ваҳшийликка жавоб қайтаришга», армия ҳамда умумий Россияда «адолатни тиклашга» ваъда берди.
Пригожиннинг матбуот хизмати каналида иккита овозли хабар пайдо бўлди. Биринчисида у агрессив тонда Мудофаа вазирлигининг «ваҳшийлигига жавоб беришга» ваъда берган. Иккинчисида эса нисбатан нейтрал оҳангда бу ишни амалга оширганлар албатта жазоланиб бутун Россия бўйлаб адолат тикланишини, ҳозирда бирламчи мақсад мамлакат ҳимоясини сақлаш эканини айтиб, барчани хотиржамлик сақлашга чақирган.
Кейинчалик Россия Мудофаа вазирлиги Пригожиннинг баёнотини рад этди. Бироқ Пригожин Ростов-Дон шаҳридан «Вагнер» базасига ҳужумни шахсан Шойгу назорат қилганини айтди.
«Бу ҳарбий тўнтариш эмас, бу адолат юришидир. Бизнинг ҳаракатларимиз қўшинларга ҳеч қандай тарзда халақит бермайди», — деган Пригожин.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Пригожиннинг баёноти туфайли қуролли тўнтаришга чақириш факти бўйича жиноий иш қўзғатди.
Шундан сўнг Россиянинг «Вагнер» жангчилари жойлашган ДХР ва ЛХР билан чегарасида юқори ҳарбий тайёргарлик эълон қилинди.
Шунингдек, Ростов шаҳрида ҳам ҳарбий ҳолат эълон қилинган. Москвадаги муҳим объектлар қўриқланиши кучайтирилган, Москва кўчаларини ҳарбий техникалар эгаллаётгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter