Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ва Макроннинг суҳбати нега олти соатга чўзилди?

Путин ва Макроннинг суҳбати нега олти соатга чўзилди?

Фото: «РИА Новости»

Кеча, 7 февраль куни Франция президенти Эммануэл Макрон ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар қарийб олти соат давом этди. Икки мамлакат раҳбарлари ўзаро «сен»лашиб гаплашган учрашув фавқулодда узоқ вақт давом этганига Кремль изоҳ берди.

«Путин ва Макрон ўртасидаги музокараларнинг давомийлиги вазиятнинг ғайриоддийлиги ва батафсил музокаралар зарурияти билан изоҳланади», — деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 8 февраль куни журналистларга.

Кремль Путин ва Макроннинг суҳбати чўзилишига тайёрмиди? Песков бунга жавобан президентлар жуда мазмунли ва яхши мулоқотга киришгани ҳамда муҳокама қилинаётган вазиятнинг мураккаблигини тушунтирди.

Макрон Киевга жўнаб кетишидан аввал Москвада тунаб қолишга қарор қилганди, шу боис Кремлдагилар музокаралар чўзилишига шай эди. Матбуот анжаманидан сўнг ҳам президентлар камида 20 дақиқа суҳбат қуришди, деди Песков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг