Путин ва Ким Чен Ин ҳеч қандай келишувга эришмади
Россия президенти Владимир Путин ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин Владивостокда бўлган музокаралар чоғида ҳеч қандай аниқ келишувга эришмаган. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков хабар бериб ўтди.
«Йўқ, ҳеч қандай аниқ келишув бўлгани йўқ. Фақат ҳар икки томоннинг кун тартибидаги бир қатор масалалар кўтарилди», —дейди Ушаков.
У шу билан бирга ҳар икки давлат етакчиларининг учрашуви анча фойдали ўтганини ҳам таъкидлади. Томонлар Корея ярим оролидаги вазият ва унинг равнақи масаласида фикр алмашган.
Владимир Путин ва Ким Чен Иннинг илк расмий учрашуви 25 апрелда Владивосток шаҳрида бўлиб ўтди. Етакчилар икки соат давомида музокара олиб боришган. Ушбу музокара матбуотдан ёпиқ ҳолатда ўтказилди.
Учрашув якунида Ким Чен Ин Путинни КХДРга таклиф этди. Россия президенти бу таклифни мамнуният билан қабул қилгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter