Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Россия юанга ўтишга тайёрлигини маълум қилди

Путин Россия юанга ўтишга тайёрлигини маълум қилди

Россия Осиё, Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари билан ташқи савдо ҳисоб-китобларида юанга ўтишни қўллаб-қувватлайди, деди Путин.

Қайд этилишича, Россиянинг экспорт ҳисоб-китобларида юаннинг улуши тахминан 16 фоизни ташкил қилади.

Владимир Путин кенгайтирилган таркибдаги Россия-Хитой музокаралари чоғида «биз Россия ва Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари ўртасидаги ҳисоб-китобларда Хитой юанидан фойдаланиш тарафдоримиз. Ишончим комилки, юандаги ҳисоб-китобларнинг бу шакллари россиялик ҳамкорлар ва уларнинг учинчи мамлакатлардаги ҳамкасблари ўртасида ишлаб чиқилади», — деди у.

Сўнгги йилларда Россия ташқи савдо ҳисоб-китобларида доллардан воз кечишга уринмоқда.

Шу сабаб 2022 йилда Россиянинг экспорт учун тўловларида юаннинг улуши 0,5 фоиздан 16 фоизга, рублнинг улуши эса 12 фоиздан 34 фоизга ошган, деб хабар беради мамлакат Марказий банки. Бу Украинага уруш бошланганидан кейин Ғарб давлатлари томонидан Россияга қарши жорий қилинган кенг кўламли санкциялар фонида содир бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг