Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Рамзан Қодировнинг истеъфоси бўйича муносабат билдирди

Путин Рамзан Қодировнинг истеъфоси бўйича муносабат билдирди

Фото: РИА Новости.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда у истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги масалага тўхталган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари ўзининг Телеграм-каналида ёзди.

“Владимир Владимирович интернетдаги сўнгги муҳокамаларни шарҳлар экан, ёзувчи Марк Твеннинг машҳур сўзларини келтирди: “Менинг ўлимим ҳақидаги хабарлар жуда бўрттирилган”, — деб ёзади Қодиров.

Чеченистон раҳбари президентнинг “ҳали қиладиган ишлари кўп” деган сўзларига эътибор қаратди. Шу тариқа Қодиров Путиннинг буйруғини бажаришга ваъда берганини айтмоқда.

Бир кун аввал Рамзан Қодиров ўз лавозимидан озод этилишини сўраганини маълум қилганди. Журналистлар билан суҳбатда Қодиров тез орада ишдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Кейинроқ у ўз позицияси бўйича якуний қарор фақат Россия президенти Владимир Путинга тегишли эканлигини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг