Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин «муқобили йўқ» гипертовушли ракета синовига рухсат берди

Путин «муқобили йўқ» гипертовушли ракета синовига рухсат берди

Россия президенти Владимир Путин «Циркон» гипертовушли ракета тизими билан қуролланган «Адмирал Горшков» фрегатининг жанговар хизматга кириш маросимида видеоалоқа орқали иштирок этди.

Путиннинг сўзларига кўра, бу мажмуанинг «муқобили йўқ».

— Ишончим комилки, бундай кучли қуроллар Россияни потенциал ташқи таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилади ва мамлакатимиз миллий манфаатларини таъминлашга ёрдам беради, — дея қўшимча қилган у.

Фрегат Атлантика ва Ҳинд океанлари, шунингдек, Ўрта ер денгизи бўйлаб денгиз сафарига чиқди, деди маросимда иштирок этган мудофаа вазири Сергей Шойгу.

— «Адмирал Горшков» «денгиздаги ва қуруқликдаги душманга» аниқ зарбалар беришга қодир, «Циркон» ракеталари эса «ҳар қандай замонавий ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир», деди Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, фрегат экипажи машғулотлар давомида гипертовушли қуроллар ва узоқ масофали қанотли ракеталардан фойдаланишни синовдан ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг