Путин Москвага қилинган ҳужумнинг сабабини айтди
Россия президенти Владимир Путин Москвага қилинган дронлар ҳужумига изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, шаҳарнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими нормал ишлаган, «гарчи уни такомиллаштириш керак бўлса ҳам».
Президент шунингдек, мазкур ҳужум Украина ҳарбий разведка штабига берилган зарбага жавоб эканлигини айтди.
Шунингдек, Путиннинг иддао қилишича, СССР тарқалгандан кейин Россия ва Украина ўртасидаги рақобат бўлиши аниқ эди, аммо бу тинч йўл билан бўлиши кутилган.
Украинани эса мамлакатни «Россияга тўқнаштиришга уринган Ғарб одамлари бошқариб келган».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter