Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Мўғулистонга борганда қамалиши мумкин

Путин Мўғулистонга борганда қамалиши мумкин

Кремл матбуот хизмати 3 сентябрь куни президент Владимир Путин Мўғулистонга расмий ташриф билан боришини маълум қилди.

Агар бу режа ўзгармаса (Кремлнинг расмий эълонларидан кейин маълумотлар камдан-кам ўзгаради), бу Путиннинг Гаагада Халқаро жиноий судни қарорини тан оладиган давлатга илк ташрифи бўлади. Ушбу ташкилот терговчилари 2023 йилнинг март ойида Россия президентини қамоққа олишга ордер берганди. 

ХЖСга аъзо давлатлар расмий равишда буйруқни бажаришга мажбурий этиб белгиланган.

Маълумки,  2023 йилда Путин БРИКС саммитида қатнашиш учун Жанубий Африкага бормади. Ўшандан бери Путин борган барча мамлакатлар Рим статусини тан олмайди, бироқ Мўғулистон 2002 йилдан буён унинг аъзоси саналади. 

Мўғулистон денгизга чиқа олмайди ва фақат Россия ва Хитой билан чегарадош, фаразий жиҳатдан бу Путинни ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиб Гаагага олиб келиш жараёнини мураккаблаштиради

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг