Путин иқтисодий инқирозга қарамай қуролланишда давом этишини билдирди
Россия президенти Владимир Путин кеча ҳарбий билим юрти битирувчиларига мурожаат қилиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам қуролланишда давом этишини билдирди.
Қуролланиш барча турдаги қўшинларга тегишли бўлиши айтилди. Эслатиб ўтамиз, айни вақтда бутун дунёда бўлгани каби Россияда ҳам иқтисодий инқироз кузатилмоқда. Халқаро валюта фонди тадқиқотларига кўра, мамлакатда иқтисодий пасайиш 2020 йилда 5,5 фоизга етиши кутиляпти.
Россиялик иқтисодчилар (Наталья Акиндинова, Сергей Алексашенко, Константин Сонин, Олег Вьюгин ва бошқалар) томонидан қилинган тахмин эса янада оғирроқ. Уларнинг фикрига кўра Россия иқтисоди 3,7 фоиздан 8,6 фоизгача пасайиши мумкин.
Иқтисодчиларнинг фикрига кўра ҳукумат фуқароларни ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун йўналтириладиган маблағни камида икки баробарга ошириши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter