Путин ҳарбий хизматга чақирув бўйича фармонни имзолади
Россия президенти Владимир Путин армияга кузги чақирувни бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Кузги муддатли ҳарбий хизматга чақирув 1 октябрдан 31 декабрга қадар Россиянинг барча ҳудудларида, шунингдек, Украинанинг қисман босиб олинган ҳудудлари ва аннекция қилинган Қримда бўлиб ўтади.
Ўтган йили ҳарбий хизматга чақирув кампанияси кечроқ бошланган, чунки Путин қисман сафарбарлик эълон қилганди. Жума куни янги сафарбарлик бўлмаслиги маълум қилинди.
Кузда Россияда 130 минг кишини ҳарбий хизматга чақиришни режалаштирмоқда. Шартномалар тузилгандан сўнг, ҳарбий хизматга чақирилувчиларни Украинага жангга жўнатиш мумкин бўлади.
Бу кузда чақирув ёши аввалгидек қолади - 18 ёшдан 27 ёшгача. Келгуси кузда, навбатдаги муддатли ҳарбий хизматга чақирув бошланганда у 30 ёшга (пастки чегара 18 ёшда қолган ҳолда) оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Украинадаги урушда катта йўқотишларга учраётгани айтилади. АҚШ раведкаси маълумотига кўра, руслар урушда камида 120 минг киши йўқотган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter