Пушкин ҳайкалини бузиб ташлашди
Нодонлар буюк рус шоири Александр Пушкиннинг Украинанинг Львов вилояти Золочев шаҳрида ўрнатилган ҳайкалини бузиб ташлашди. Бу ҳақда Золочев шаҳри мэри Игорь Гринькив маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Нодонлар Золочев шаҳридаги Пушкин ҳайкалини бузиб ташлашибди. Бу жуда шармандали ҳолат. Бунга нодонларни нима мажбур қилди экан-а?! Бизнинг орамизда радикал кайфиятдаги кишилар йўқ-ку. Полицияга хабар беришга тайёрланаяпман, – деб ёзади Гринькив ўзининг «Facebook»даги саҳифасида.
Шаҳар мэрининг сўзларига кўра, шаҳар кенгаши депутатлари Пушкин ва қаҳрамонлар номидаги хиёбоннинг номини ўзгартиришни муҳокама қилишни режалаштиришаётган экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter