Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ПСЖ» президенти Неймарни «Реал»га қўйиб юборишга ваъда берди

«ПСЖ» президенти Неймарни «Реал»га қўйиб юборишга ваъда берди

Фото: Globallookpress.com

«Пари Сен-Жермен»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар «Реал»га ўтиши мумкин, агарда у ўз клубининг Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига ёрдам бера олса.

«Goal.com» нашрининг ёзишича, Париж клуби хўжайини Носир Ал Ҳалафи ҳужумчига Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг Испанияга қўйиб юборишга ваъда берди. Неймарнинг ўзи эса ўз яқинларига Мадрид клубида ўйнаш орзусида эканини айтган.

Футболчини сотиб олиш учун мадридликлар президенти Флорентино Перес жиддий бел боғлаган. У бразилиялик юлдузни олиб келиш учун Криштиану Роналдуни трансфернинг бир қисми сифатида қўшиб юборишга ҳам рози.

Айрим манбаларга кўра, Неймар учун курашга «Манчестер Юнайтед» ҳам қўшилган. «Қизил иблислар» ушбу трансфер учун 500 миллион евро сарфлашга тайёр.

Неймар «ПСЖ»га 2017 йилнинг ёзида рекорд сумма — 222 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. У айни пайтда кунига 100 минг евро ишлаб топяпти, аммо шунга қарамай, ўзини Парижда бахтли ҳис этаётгани йўқ. Унга жамоада барча шароит муҳайё этилган: ҳеч ким унга қаттиқ гапириши мумкин эмас, у ҳимоявий тактикалар борасидаги машғулотлардан озод этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг