Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура машҳур вайнернинг ўлими юзасидан текширув бошлади

Прокуратура машҳур вайнернинг ўлими юзасидан текширув бошлади

5 март куни 26 ёшли Фарход Маннапов (Mittivine) ўтказилган жаррохлик амалиётидан кейин вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Ф.Маннаповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Маннопов тиббий операциядан кейин кома ҳолатига тушиб вафот этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг