Ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлган ўсмир қутқариб қолинди
21 июль куни Қўнғирот тумани «Таракли» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи темир йўл кўприги устида 2003 йилда туғилган К.А. исмли вояга етмаган шахс ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
У кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлаётган пайтда шу ҳудудга бириктирилган профилактика инспектори лейтенант И.Жамалов томонидан қутқариб қолинди.
К.А. билан психиатр иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб ота-онасига топширилди.
Ҳозирги пайтда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter