Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Профессор коронавируснинг иккинчи тўлқини қандай кечиши ҳақида сўзлаб берди

Профессор коронавируснинг иккинчи тўлқини қандай кечиши ҳақида сўзлаб берди

Фото: «Vladtime.ru»

Пандемия тугагандан сўнг коронавируснинг юзага чиқиш табиати гриппнинг мавсумий характерига ўхшаб қолади, деб ҳисоблайди тиббиёт фанлари доктори, профессор Виктор Зуев. Бу ҳақда у «Звезда» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Профессорнинг таъкидлашича, COVID-19 пневмониясини чақирувчи вирус грипп сингари пневмотроп ҳисобланади. Шу боис коронавируснинг янги тўлқини мавсумий грипп эпидемияси аломатларига эга бўлади.

«Биз гриппнинг йилига икки марта: эрта баҳорда ва кеч кузда келишини шунчаки унутиб қўйганмиз. Кеч кузда касаллик яна авж олади. Бу сафар фақат грипп эмас, коронавирус ҳам қўшилади», — деди Зуев. Шунга қарамай, июль, август ва сентябрда «гриппни унутганимиз каби коронавирусни ҳам эсимиздан чиқарамиз».

Унинг таъкидлашича, коронавирус ўта патоген (касаллик қўзғатувчи) эмас, лекин ниҳоятда юқумли бўлиб чиқди. «Пандемия тугагандан сўнг унинг юқумлилиги анча камаяди, сўнгра у йилига икки марта — баҳорнинг бошида ва кузда зўрайиб туради, — дея тахмин қилди Зуев. — Яъни иккинчи тўлқин тахминан октябрларда бошланади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг