Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пригожиннинг исёни ортидан очилган иш ёпилгани йўқ – Бош прокуратура

Пригожиннинг исёни ортидан очилган иш ёпилгани йўқ – Бош прокуратура

Евгений Пригожиннинг қуролли исёни ортидан унга қарши очилган жиноий иш тугатилгани йўқ. Бу ҳақда Россия Бош прокуратурасидаги манбасига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, «Вагнер» ХҲШ асосчиси Евгений Пригожиннинг ўтган ҳафта шанба кунидаги қуролли исёнидан сўнг мамлакат Бош прокуратураси жиноий иш қўзғатган эди. Унга кўра, Пригожинга нисбатан қуролли қўзғолон уюштириш факти бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 279-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Россияда ушбу жиноят учун айбдор 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пригожиннинг қуролли исёнга уриниши билан боғлиқ вазият ҳал этилганидан сўнг, унга қўйилган айбловлар олиб ташлангани айтилган эди. Айни пайтда эса унинг қаерда эканлиги номаълум. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг