Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб:

  • иқтисодий ўсишни таъминлашда хизматлар соҳасини муҳим драйверга айлантириш ва 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини икки бараварга ошириш;
  • аҳолига тайёр бизнес режалар ва лойиҳалар тақдим этиш, уларни касбга ўқитишдан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишгача бўлган босқичларни қамраб олувчи «комплекс хизматлар» кўрсатишни ташкил этиш;
  • республикада хизматлар соҳасининг ривожланганлигини баҳолаш тизимини жорий этиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги фаолияти самарадорлигини ошириш ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтириш;
  • хизматлар соҳасида ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб хизматлар турларини кенгайтириш, ҳудудларда, айниқса, қишлоқ жойларда транспорт, молиявий, шунингдек, банк, туризм ҳамда савдо хизматлари қамровини кенгайтириш;
  • республиканинг барча ҳудудларида мавжуд таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари салоҳиятини ошириш, уларнинг сифатини яхшилаш, бунда хусусий секторни жалб қилиш учун қулай иқтисодий ва инфратузилмавий шароитларни яратиш белгиланди.

Шунингдек, 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2021 йилга мўлжалланган «йўл харитаси» тасдиқланди.

Ҳудудларда ташаббускор тадбиркорларнинг ғоялари асосида аҳолининг эҳтиёжи мавжуд хизматларни йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни киритиш, шунингдек, жойларда мазкур хизматларни кўрсатувчи «хизмат кўрсатиш мажмуалари»ни ташкил этиш белгиланди.

2021 йил 1 июлдан бошлаб республика ҳудудларида хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтинги жорий этилади.

Унга кўра:

  • хизмат кўрсатувчи, шу жумладан, янги ташкил этилган субъектлар сони, хизматлар ҳажми ва турлари, яратилган иш ўринлари, солиқ базаси ва бошқа муҳим кўрсаткичлар асосида тегишли соҳаларга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва бошқарув ходимлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш;
  • хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтингини «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида шакллантириш, юритиш ва эълон қилиш;
  • баҳолаш натижаларини ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • баҳолаш натижалари бўйича тегишли ташкилотларнинг раҳбар ва бошқарув ходимлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ижобий кўрсаткичга эга бўлганда – уларни рағбатлантириш ҳамда қониқарсиз кўрсаткичга эга бўлганда – интизомий жавобгарликка тортиш кўзда тутилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилади.

Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади.

Савдо ва кўнгилочар кўчаларда:

  • кўчма савдо объектлари учун жойлар тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион асосида сотиш;
  • барча тадбиркорлик субъектларига жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг