Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг топшириғи бажарилди

Президентнинг топшириғи бажарилди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги корхона  ва ташкилотлар томонидан Фарғона вилояти Данғара тумани марказида янги кутубхона қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусдан бири ҳам бевосита мазкур масалага дахлдорлиги билан аҳамиятга эга.

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Данғара тумани аҳолиси, айниқса, ёшларга замонавий қулайликларга эга кутубхона қурилиши топшириғини берган эди. Қисқа муддат ичида Данғара туман марказида ушбу муҳташам маърифат ва маънавият маскани қад ростлади. Бунинг учун қарийб 5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Кутубхона АКТ вазирлиги томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Мазкур янги бунёд этилган ахборот-кутубхона марказида китобхонлар учун барча қулай шароитлар яратилган бўлиб, замонавий компютер ва жиҳозлар билан таъминланган. 20 мингдан ортиқ китоб фондига эга бу маскан данғараликлар учун байрамга муносиб туҳфа бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг