Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг хориж сафари, «Ўрикзор»даги воқеа, Бош вазирнинг йиғилиши, Олтиариқдаги талончилик ва бошқа хабарлар

Президентнинг хориж сафари, «Ўрикзор»даги воқеа, Бош вазирнинг йиғилиши, Олтиариқдаги талончилик ва бошқа хабарлар

Коллаж:«Xabar.uz»

Бугун,  28 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи якунланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга етиб келди.

Жамият

«Ўрикзор»даги можарода иштирок этган ходим солиқ қўмитасидан эмаслиги маълум қилинди

Куни кеча интернетда «Ўрикзор» бозорида мижозлардан чек талаб қилгани айтилган ходим ва тадбиркор ўртасидаги можаро видеоси тарқалганди. Ушбу ходим қўмита вакили эмас, балки  Учтепа ҳокимияти иқтисодий бўлимидан экани маълум қилинган.

Солиқ қўмитаси ёлғон информация ва туҳмат учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган. Фуқаролардан шундай тушунарсиз ҳолатларда солиқ органларининг ишонч телефонларига мурожаат этиш сўралган.

Бош вазир раислигидаги йиғилишда икки туман ҳокими ва ДСИ бошлиқлари қаттиқ огоҳлантирилди

Фото:«Sputnik»

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раислигида кенгайтирилган йиғилишда Давлат бюджети даромадлари манбалари бўйича 2019 йил 1-чорак якунида кутилаётган натижалар ҳамда бюджетга тушумлар борасида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинган. Режа бажарилишида қолоқликка йўл қўйилганлиги учун Миробод, Учтепа туманлари ҳокимлари қаттиқ огоҳлантирилган.

Тавсия қиламиз

Гулнора Каримовани ким «ўлдирди»? (2-мақола)

...Унинг хорижда сотиб олган кўчмас мулклари рўйхати ва давлатлар жўғрофияси шу қадар кенгки, инсоннинг ақлини шоширади. Лондондан тортиб Дубайгача, Гонгконгдан АҚШгача чўзилган бу мулклар кейинчалик унинг қудратини фош қилишда муҳим факт бўлиб хизмат қилди.

Олтиариқда бозор раҳбари картошка захирасини талон-тарож қилди

Фото:«ЎзА»

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бозор раҳбари қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинган 103 миллион сўмликдан ортиқ картошка маҳсулотини талон-торож қилди.

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг