Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг давлат маслаҳатчилари тайинланди

Президентнинг давлат маслаҳатчилари тайинланди

Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидов.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидов Ўзбекистон президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси тайинланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Абдужаббор Абдувоҳидов тайинловга қадар февралдан бери ташқи ишлар вазири ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. 2002−2011 йилларда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори, 2011−2012 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори сўнгра президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ректори бўлиб фаолият кўрсатган.

У давлат маслаҳатчиси лавозимида 2017 йил ноябридан буён ишлаб келаётган Рустам Собирович Қосимов ўрнига тайинланди.

Рустам Қосимов (чапда). Фото: fb.com/navruza.yaxyayeva

Рустам Қосимов Рустам Комилов ўрнига президентнинг диний ишлар бўйича давлат маслаҳатчиси бўлди. Рустам Комиловнинг қайси лавозимни эгаллагани ҳозирча маълум қилингани йўқ.

Бундан ташқари, Рустам Қосимов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ректори лавозимини сақлаб қолди. Аввал у икки маротаба бош вазир ўринбосари, олий ва ўрта махсус таълим вазири (2005−2008 ва 2016−2017) бўлган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини бошқарган (2009−2011 йилларда).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг