Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди

Абдужаббор Абдувоҳидов.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон президентининг таълим ва соғлиқни сақлашга масъул 65 ёшли маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди.

Kun.uz манбасига кўра, бу ҳақда бугун, 25 август куни Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ўтказган йиғилишда маълум қилинган. Умрзоқов аҳолининг жуда кўп эътирозлари айнан таълим ва тиббиётга оид эканини таъкидлаган.

Абдувоҳидов 2018 йил 27 августда президент маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.

Абдужаббор Абдувоҳидов тайинловга қадар ташқи ишлар вазири ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган. 2002−2011 йилларда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори, 2011−2012 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори, сўнгра президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ректори бўлиб фаолият кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг