Президентлик сайловида мажбурий имзо йиғиш кузатилмоқда. Алишер Қодиров изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда «Миллий тикланиш» партиясининг президентликка номзоди учун мажбурий имзо йиғилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ушбу ҳолатга Алишер Қодиров изоҳ берди.
«Президентликка номзодларни қўллаб-қувватлаш учун имзо йиғишда мажбурлаш бўлмаслиги керак.
Сизни имзоингиз – ҳуқуқингиздир. Сизни мажбурлашларига йўл қўйманг.
Юқоридаги ҳолат қайси тумандаги қайси мактабда содир бўлгани аниқланади ва тасдиқланса ушбу имзо варақалари умумий рўйҳатдан чиқариб ташланади.
Имзо йиғиш жараёнида партиямиз фаоллари томонидан босимга учрасангиз маълумотларни @alisherqodirov_bot манзилига маълум қилинг.
Биз халқимизга хизмат қилиш йўлида самимий ва фидойи тарафдорларимизга таянамиз.
Биз очиқ ва шаффоф рақобат тарафдоримиз», деб ёзди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter