Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ёшлар учун муҳим фармонни имзолади

Президент ёшлар учун муҳим фармонни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан:

2021 йилнинг август ойида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари (ўқув қуроллари, китоб, кийим-кечак) учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу мақсадлар учун 128 минг болага Давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларининг 2021/2022 ўқув йилида тўлов-контракт суммаси биринчи ўқув йили учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари»га киритилган оилалар фарзандлари ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. 2 мингта ёш оилаларни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва фоиз тўловларини қоплашга Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

2021 йил 1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади.

Нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг етакчи 500 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларини тамомлаган ёки уларда илмий даража олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимчалар тўлаш тизими жорий этилади.

2021 йил сентябрь ойидан бошлаб, Тошкент шаҳрида илғор хорижий тажриба асосида Ёшлар бизнес мактаби фаолияти йўлга қўйилиб, унда шу йилда 1,4 минг нафар ёшларга тадбиркорлик ва бизнес юритишда яхши натижаларга эришиш ва хавф-хатарлардан ҳимояланиш усуллари ўргатилади. 2022 йилда Ёшлар бизнес мактабининг республика миқиёсида филиаллари ташкил этилади.

2021 йил 1 сентябрдан ёшларнинг «Бизнесга биринчи қадам» стартап лойиҳалари танлови доирасида ҳар бир туман ва шаҳарда 3 нафардан ғолибларга грантлар бериш амалиёти жорий этилади. Лойиҳаларни ҳар бири учун 50 млн сўмлик грантлар берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг