Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарорни қабул қилди

Президент хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарорни қабул қилди

Фото: «Xabar.uz»

«Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5020-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинди. 

Қарор билан Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши (Республика кенгаши) ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари белгиланди.

Республика кенгаши, жумладан ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширади.

Қарорга кўра, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (Жамғарма) сифатида қайта ташкил этилди.

Республика кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Жамғармага ҳар йили 300 миллиард сўмгача миқдорда Давлат бюджети маблағлари ажратилади.

Шунингдек, тегишли дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида БҲМнинг 150 бараваригача (36 млн 750 минг сўмгача) миқдорда кредитлар берилади.

2021 йилда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:

  • нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга – 10 миллиард сўмдан;
  • отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга – 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг