Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Хитой раҳбарига таъзия йўллади

Президент Хитой раҳбарига таъзия йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати

Хитойнинг Ганьсу ва Цинхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади, дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Хитой шимоли-ғарбида содир бўлган зилзила оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлганиди, яна 220 киши жароҳат олгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг